Андижонда кучли сел туфайли кўприк қулаб тушди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги кўприк кучли сел оқибатида қулаб тушгани ҳақда хабарлар тарқалди. Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бунга муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ушбу кўприк Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари боғлаб туруш вазифасини бажарган. Кўприкнинг қулаши унинг ёнидан ўтган газ трубаларига ҳам зарар етказган.
Айни дақиқаларда вилоят ҳамда ҳар икки туман раҳбарияти вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва иш олиб бормоқда.
Содир бўлган воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбон бўлганлар йўқ. Бошқа барча ҳолатлар бўйича ўрганиш давом этмоқда.
Мавзу бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилиб ўтилади.
Улашиш:
Шарҳлар