Андижонда тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмлик ёқилғисини қўлга киритган МЧЖ аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Т.” МЧЖ раҳбари Д.Ю. (муқаддам судланган) “Ф.” МЧЖ билан нефт маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган шартномага асосан жами 3,9 млрд сўмлик А-95 маркадаги бензин ёқилғисини қабул қилиб олиб, ушбу маҳсулотларнинг сотувидан тушган маблағларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган ва ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар