Андижондаги боғчада тарбиячи вазифасига эътиборли бўлмаганлиги учун ишдан олинди
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги боғчада содир бўлган ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, воқеа жорий йилнинг 16-август куни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячи болаларни қисқа муддатга назоратсиз қолдирган вақтида юз берган.
Ўша пайтда тарбияланувчи 2023 йилда туғилган Р.Г. (қиз бола) ни бошқа тарбияланувчи бола билан ўзаро тортишувда тишлаб олган. Мазкур ҳолатда болалар парваришига етарлича эътибор бермай назорат қилмаганлиги сабабли боғча тарбиячиси T.Ш. лавозимидан озод этилган.
Ҳозирда 2023 йилда туғилган Р.Г. нинг аҳволи ижобий бўлиб, соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмас.
Улашиш:
Шарҳлар