Андижондаги клиникада газ портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлди (янгиланди)

Источник: МЧС Узбекистана

Андижондаги клиникада газ портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши жароҳатланиб, туман касалхонасига ётқизилган. Жами етти киши жабрланган, дея хабар беради мамлакат ФВВ.

Вазирлик тарқатган маълумотларга кўра, портлаш жума куни соат 11.30 да Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида содир бўлган.

Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Шунингдек ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССВ, прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.

Шаҳрихондаги хусусий даволаш-диагностика марказида содир бўлган газ-ҳаво аралашмаси портлаши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси бўйича (меҳнат муҳофазаси қоидаларининг бузилиши) жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот котиби.

Daryo нашрининг маълумотларига кўра, воқеа жойига Шуҳратбек Абдураҳмонов келган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.