Андижоннинг транспорт хизматлари соҳасидаги фаолияти яхшиланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Андижон вилоятида президент Шавкат Мирзиёев раислигида вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда давлат раҳбари вилоят жадал суръатда ривожланаётгани, саноати бўйича республикада тўртинчи ўринга кўтарилганини қайд этган.

“Вилоят йилига 280 минг тонна пахта, 530 минг тонна ғалла ва 2,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштиради. Шу билан бирга, Андижонда ҳали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта экани кўрсатиб ўтилди”, – дейилган хабарда.

Президент томонидан вилоятда транспорт хизматларини яхшилаш мақсадида мутасаддиларга топшириқларп берилган.

Унга кўра;

– “Хонобод – Андижон – Избоскан – Асака” темир йўл айланмасида поезд қатновини йўлга қўйиш;

– “Андижон – Қўқон”, “Андижон – Тошкент”, “Андижон – Термиз” ва “Андижон – Қўнғирот” йўналишларда поезд қатновини 2 карра ошириш;

– “Андижон – Шаҳрихон”, “Андижон – Асака” ва “Андижон – Дўстлик” йўналишида автобус қатновини 2 баробар кўпайтириш топширилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.