Англия терма жамоасининг афсонавий мураббийи Свен-Йоран Эрикссон ҳаётдан кўз юмди

Швециялик мутахассиснинг сайти тарқатган хабарга кўра, Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этди.

“ Свен-Йоран Эрикссон вафот этди. Узоқ давом этган хасталикдан сўнг у эрталаб уйда, оиласи қуршовида оламдан ўтди. Энг яқин мотам тутганлар қизи Лина, ўғли Ёхан рафиқаси Амана ва набираси Скай билан, отаси Свен, унинг шериги Янисетта ўғли Алсидес билан, укаси Ларс-Эрик рафиқаси Юмнонг билан. Оила сизлардан қайғу чекиш истагини ҳурмат қилишингизни ва улар билан боғланмасликни сўрайди”, – дейилади хабарда.

Сўнгги йилларда у саратон касаллигига қарши курашди, у операция қилиб бўлмайдиган ошқозон ости бези саратонига чалинганди.

Эрикссон жаҳон футболида ўз изини қолдириб, қатор номдор клубларни, жумладан, “Лацио”, “Рома”, “Фиорентина”  ва “Манчестер Сити”ни бошқарди. У Англия, Кот-д’Ивуар ва Мексика терма жамоаларига ҳам раҳбарлик қилди. 2000 йилда Италия А Сериясининг энг яхши мураббийи деб топилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.