Ангрен иссиқлик электр станциясида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Энергетика вазирлиги Ангрен иссиқлик электр станциясида ёнғин чиққани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан изоҳ берди.
“Бироз аввал ижтимоий тармоқда “Ангренда эски ГРЭС ҳудудида ёнғин содир бўлди” сарлавҳали хабар эълон қилинди.
Ушбу хабар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ангрен ИЭС ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Станция барқарор ишламоқда. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар мутлақо ёлғон”, — дейилади хабарда.
Вазирлик шу ўринда айрим ижтимоий тармоқ админларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни чиқармасликларини сўраган ҳолда, бу каби ёлғон хабарлар учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.
Улашиш:
Шарҳлар