Ангрен нефт базасида ёрилган қувурдан 11,5 минг литр АИ-80 бензини оқиб кетди

Источник: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базаси яқинидан суратга олинган видеолар пайдо бўлди. Видеоларда одамлар оломони темир йўл рельслари яқинидаги кўлмакдан бензин йиғишаётгани кўриш мумкин. Бу ҳодисага Тошкент вилояти ҳокимлиги изоҳ берди, деб ёзади “Новости Узбекистана” нашри.

Вазиятни корхона раҳбари Д.Азимов тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, 10 декабрь куни соат 20:10 да ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 5000 куб метр сиғимга эга бўлган 20-сонли цистерна қувури музлаб, ёрилиб кетган. Натижада 11,5 минг литр ҳажмда АИ-80 бензини оқиб кетган.

Ҳодиса шу куни соат 20:45 да бартараф этилган, бироқ ёқилғи сел канализацияси орқали завод ҳудудидан ташқарига оққан.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.