Ангрен прокурори ҳайфсан олди ва ўқитувчилардан узр сўради
Ангрен прокурори, шаҳар иккинчи секторининг бошлиғи Улуғбек Қобулжонов шаҳардаги 22-мактабга ташрифидан сўнг ўқитувчиларнинг қор тозалаш бўйича мажбурий меҳнатга жалб этилгани ва таълим муассасаси ҳудудини тозалашга жалб қилингани ҳақидаги видеомурожаатига изоҳ берди, деб ёзади «Газета.уз».
Прокурор ўз сўзининг бошида “устоз ва мураббийларга чуқур ҳурмат-эҳтиром” билдирди ва улардан кечирим сўради.
Унинг сўзларига кўра, 18 январь куни шаҳар мактабларининг ўқишни тиклашга тайёрлигини ўрганиш мақсадида тўрт сектор раҳбарлари ўзига бириктирилган ҳудудлардаги мактабларда бўлган. 22-мактабга келганида унинг ҳудуди муз ва қордан тозаланмагани маълум бўлган.
“Ўқув жараёнида бу ҳолат ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг соғлиғига хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олиб, мактаб маъмуриятига тозалаш ишлари учун масъуллар ишни бажармагани ҳақида маълум қилдим ва бу [муаммони] бартараф этиш зарурлигини айтдим. Аслида мен ҳудудни ўқитувчилар ва мураббийлар эмас, балки бунинг учун масъул бўлган шахслар тозалашини сўрадим «, – деди прокурор.
У содир бўлган воқеадан афсусда эканлигини айтиб, яна ўқитувчилар ва мураббийлардан кечирим сўраган.
Тошкент вилояти прокуратураси прокурор Улуғбек Қобулжоновга нисбатан интизомий жавобгарлик (ҳайфсан) қўлланиши ҳақида маълум қилди.
Шарҳлар