Bo'limsiz

Ангрендаги фабриканинг ишчи аёллари йўлни тўсиб қўйиб, “олти кунлик” иш кунининг бекор қилинишига эришишди

Кадр видео

2 август куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аёллар йўлни тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса 10 июль куни А-373 автомагистралида содир бўлган.

Sungreen tex трикотаж фабрикаси ишчи аёллари беш кунлик иш ҳафтасидан олти кунлик иш ҳафтасига ўзгартирилишига қарши чиқишди.

Шу куни норозилик акцияси ўтказилган жойга ҳокимлик вакиллари етиб келди ва улар ишчиларни тинглаб, уларнинг талабларини корхона раҳбарияти билан муҳокама қилди.

Ҳоким ва корхона маъмурияти, сектор раҳбарлари ўртасидаги мулоқот ишчилар фойдасига ҳал бўлди. Муаммо жойида ҳал қилинди. Бугунги кунда корхонада 747 нафар ишчи-ходим ҳафтанинг беш кунида қулай шароитларда меҳнат қилмоқда”, — дейилади ҳокимлик матбуот хизматининг хабарида.

Магистраль йўлни тўсиб қўйиш Ўзбекистон аҳолиси орасида нисбатан машҳур норозилик усулидир. Масалан, жорий йилнинг январь ойида Чирчиқ шаҳридаги «Хумо» маҳалла фуқаролари йиғинида уйларига электр таъминоти қайта тикланишини кутишдан чарчаган аҳоли шу тарзда норозилик билдирган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.