Anhor.uz ўткан ҳафтанинг энг муҳим янгиликлар дайджестини тақдим этади

Дунё жамоатчилиги ва фуқароларимизни «Ўзбекистон ким томонида?» деган савол ўйланитирар эди ва ушбу саволга президент Сурхондарёга ташрифида жавоб берди. 

Давлат раҳбарининг жавоби акс этган видеони унинг матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилганди.

Навбатдаги материалимизда Ўзбекистон The Economist нашрининг Россия дўстлари индексида охирги ўринни эгаллаганлигини билишимиз мумкин.

The Economist  ўз тадқиқоти деб атаган “Путин дўстларининг индекси” дипломатик, ҳарбий, энергетика ва иқтисодий соҳаларда 11 хил кўрсаткични кўриб чиқади.

 “Халқимиз муҳтож ва оғир касал болаларга ёрдам беришга тайёр” мавзусида “Ezgu Amal” фонди ўзининг 2022 йил учун молиявий ҳисоботини ҳомийлар ва кенг жамоатчилик вакилларига тақдим этди.

Бу йил онкологик ва оғир касал болаларга кўмак берувчи “Ezgu Amal” жамоатчилик жамғармаси беш ёшга тўлди. Анъанага кўра, жамғарма дори-дармонлар, жарроҳлик ва диагностика учун тўловларни амалга оширишга, маълум тоифадаги болаларни чет элга даволанишга юборишга ёрдам беради. Васийлик кенгаши аъзоси Азиза Умарованинг сўзларига кўра, фонд бошқаруви ҳар йили битта жиддий вазифани зиммасига олиш ва уни якунига етказиш бўйича ўзи учун қарор қабул қилади. 2022 йилда бу мақсад “Taskin” деб номланган биринчи болалар хосписини яратиш эди.

«Инсон ҳуқуқлари ҳар бир кишининг ҳаётида марказий роль ўйнаши жуда муҳим»Фолькер Тюрк

15 март куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк Тошкентда матбуот анжумани ўтказиб, Ўзбекистонга ташрифи давомидаги кузатишлари билан ўртоқлашди.

Тошкент метросининг Қўйлиқ йўналишидаги 8-бекатда ҳозирча пандуслар ўрнатилмаган. 16 март куни Ногиронлар уюшмаси янги қурилган Қўйлиқ №8 бекатини ногиронлиги бор шахсларнинг метродан фойдаланиши учун шароитлар мавжудлиги юзасидан мониторинг қилди. Уюшма аъзоларига Anhor.uz журналистлари Мила Аксёнова ва Айсулу Турдигалиева ҳамроҳлик қилган.

Бошқа ҳабарлар, журналистик суриштирувлар ва муаллифлик лойиҳаларимиз билан. Anhor.uz интернет нашрининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги ҳаволалари орқали танишишингиз мумкин.

Ҳафталик дайджестни Айсулу Турдигалиева тайёрлади

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.