Аномал совуқ бошланмасидан электр-энергиясида узилишлар бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда

Фото: nnews.uz

Тармоқларда 9-14 декабр кунлари электр-энергияси узулиши ҳақида огоҳлантирувчи Миробод ТЭТ раҳбари имзоси билан «Огохлантириш хати» тарқала бошлади. Фаоллар эса бунга ўз муносабатларини билдиришмоқда. Масалан, «Kurbanoffnet» телеграм канали маъмури шундай ёзмоқда.

Фото: podrobno.uz

«Мен кунимни байрам табриги билан бошламоқчи эдим, лекин мен 9-14 декабрь кунлари электр узилиши ҳақида огоҳлантирувчи, шубҳасиз, ажойиб хатга дуч келдим. Бундан ташқари, мен тушунганимдек, хатни ҳатто бизнес марказлари ҳам олгани аниқ. Тушунаманки, ҳамма учун электр энергияси этарли эмас, лекин бу бизнес даромадининг пасайишига (эҳтимол йўқотишларнинг кўпайишига) ва натижада солиқ тушумларининг камайишига олиб келади», – дейилади унинг хабарида.

«Bakiroo» эса шундай демоқда: «Етмиш етти марта алданганлар етмиш саккизинчи ёлғонга ишонмасликлари керак».

Аввалроқ, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ҳукумат соатида Ўзбекистонда келаётган қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган энергия ресурслари тақчиллигини қоплаш бўйича режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида гапирганди.

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, ўтган йилнинг ноябрь ойида электр энергияси ишлаб чиқариш учун 1800−2600 тонна мазут ёқилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич кунига 100−200 тоннани ташкил этиб, 340 минг тонна мазут захирасини (аввал 46 минг тонна бўлган) шакллантириш имконини берган.

«Аномал совуқ ҳавода (мазутдан фойдаланишни) кунига 10 минг тоннагача ошириш мумкин. 10 минг тонна мазут ёқиш орқали кунига 10 миллион кВт/соат электр энергияси тақчиллигини қоплаймиз», — деган у.

Шунингдек, Тошкент ва Ўзбекистонда энергетика инқирозининг олдини олиш мақсадида қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида ҳам ўз муносабатини тақдим этганди. Унинг маълум қилишича, шу мақсадда қозонхоналар таъмирланиб, янги подстанция ва электр тармоқлари қурилди, мазут захиралари яратилганлиги ва бошқа ишлар амалга оширилганини такидлаганди. Бироқ, ҳали «Аномал совуқ»лар бошланмасидан унинг берган ваъдалари инкор бўлаётгандек туйилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.