Антониу Гутерриш “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Президентимизнинг фармонига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

Фармонда БМТ Бош котибининг глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро майдонда Барқарор ривожланиш мақсадларини илгари суриш, иқлим ўзгаришларига қарши кураш, “яшил” ва рақамли тараққиёт, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фаол амалий ҳаракатлари эътироф этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.