Дорихонадан чиқмасдан олдин чекларни текшириш керак. Дорихоначилар чекга бошқа дори-дармонларни ҳам қўшмоқда

Фото: здрав.ру
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги дорихоналар мижоз сотиб олган дори-дармонлар чекига бошқа дориларни уриб бераётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Истеъмолчи” гуруҳининг баъзи аъзолари бундай вазиятга дуч келганликларини тасдиқлашган. Препаратни сотиб олаётганда, чекда масалан, аскорбин кислотаси уриб берилади.

Гуруҳ аъзоларининг фикрига кўра, чекдаги маълумотларни ўзгартириб, фармацевтлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган дори-дармонларни «кирим қилишади». Бундан ташқари, чекдаги сумма ҳар доим ҳам сотиб олинган пулга тўғри келмайди, буни харидорлар одатда уйига борганида пайқашади.

«Бугун менинг кекса онам ногирон отам учун тагликлар сотиб олиш учун дорихонага борди. Оғзаки равишда унинг нархи тахминан 80 мингга яқин деб айтилган. У карта билан тўлаган ва чекга қарамаган – у кўзойнаксиз бўлган. Кечқурун 367 минг сўмлик чекни кўриб қолган! Бундан ташқари, унда қандайдир «Лордес» таблеткалари, 1 та пакет қайд этилган экан. Интернетда ушбу таблеткаларнинг нархи 60-65 мингни ташкил қилади», – деб ёзган дорихона фирибгарлигидан азият чеккан аёлнинг қизи.

Ушбу турдаги кўплаб хабарларга қараганда, бу хато ёзилиши мумкин бўлган бир марталик ҳолатлар эмас, балки тизимлик алдашдир. «Истеъмолчи» маъмурларининг фикрига кўра, назорат қилувчи органлар шикоятлар учун «ишонч телефонини» очишлари ва қоидабузарликларни «тозалашлари» керак.

Оддий дорихона мижозлари эса эҳтиёт бўлишлари керак – дори-дармонларни сотиб олишдан олдин, чекда сиз сотиб олган дори-дармонлар уришадими ёки йўқлигини аниқланг. Акс ҳолда, сотиб олишдан бош тортиш тавсия этилади, дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: