АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликлари кузатиладиган мамлакатлар рўйхатига киритмади
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликларни чеклаш бўйича махсус назорат рўйхатига киритмади, дея хабар беради Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги халқаро бюроси.
Шунингдек, Марказий Осиёнинг яна икки давлати — Қозоғистон ва Қирғизистон ҳам киритилмаган.
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси АҚШ агентлигига ушбу мамлакатларни тегишли рўйхатга қўшишни тавсия қилди.
Комиссия тинч диний фаолият учун қамалганларни озод қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишни тавсия қилди.
Бошқа таклифлар орасида Ўзбекистон билан ҳамкорликда 2021 йилги дин тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқиш ва уни жаҳон стандартларига мослаштириш ҳам бор. Диний жамоаларни рўйхатга олишни бекор қилиш ва диний адабиётларни тарқатишга рухсат бериш таклиф этилди.
Шарҳлар