Ҳар бир туман ва шаҳарда ҳавонинг ифлосланишини мониторинг қилиш станцияси ўрнатилади
Ҳар бир туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати табиат муҳофазаси соҳасидаги тадбирларга бағишланган тақдимот якунлари бўйича хабар беради.
Шунга асосан, ҳудудларнинг ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилиб, мансабдор шахслар ишига баҳо бериб борилади.
Тадбирда 500 зиёд корхонада сув тозалаш иншооти стандартга жавоб бермаслиги, баъзиларида умуман йўқлиги қайд этилди. Компенсация миқдори камлиги сабабли, бундай технология ўрнатишдан кўра, компенсация тўлаш фойдали бўлиб қолган. Шу боис меъёрдан ортиқча оқова учун компенсация тўловини ошириш таклифи билдирилди. Давлат раҳбари экологик назорат инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.
Шарҳлар