Турли рақамлардан талабаликка таклиф қилиб келаётган СМСлар юзасидан муносабат билдирилди

Сўнгги вақтларда кўпчиликка нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан ўқишга таклиф қилиш бўйича турли СМС-хабарлар юборилмоқда. Бу ҳолат нафақат жорий йилда, балки ўтган йилларда ҳам кузатилган.

Маълумот учун, ушбу хабарлар фақат абитуриентларга эмас, барчага, жумладан, Агентлик ходимларига ҳам келмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди:

1) Агентлик фуқароларнинг розилигисиз учинчи шахсларга улар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмайди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ОТМларига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно).

2) Агентликнинг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, уларга ҳеч қандай киберҳужум уюштирилмаган ва учинчи шахслар томонидан абитуриентларнинг маълумотлари қўлга киритилмаган.

«Шу ўринда фуқароларга ишончсиз манбалардан фойдаланмасликни ва турли манбаларга шахсий маълумотларини киритмасликни тавсия қиламиз. Фуқароларимизда ушбу ҳолат юзасидан шубҳа бўлган тақдирда, Агентлик тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ўтказилишига тайёрлигини маълум қилади», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.