Аргентина президенти Украинага ташриф буюради

Фото: www.canalnet.tv

Аргентина президенти Хавер Милей ўзининг Х тармоғидаги аккаунтида (собиқ Twitter) жорий йилнинг июнь ойида Украинага ташриф буюришни режалаштиргани ҳақида хабар берган, деб ёзмоқда BBC.

Нашрнинг таъкидлашича, Президент Лотин Америкаси давлатининг кенг кўламли уруши пайтида Украинага ташриф буюрган биринчи раҳбарига айланади.

“Милей Россия қўшинлари Украина ҳудудига ҳужум бошлаган, Европа ва Қўшма Штатлардаги жамоатчилик эса Владимир Путин бошлаган ноқонуний урушдан маълум даражада чарчаган бир пайтда Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда”,- дейилади хабарда.

Ушбу сафар давомида Аргентина президенти Франция ва Германияга ташриф буюриб, ушбу мамлакатлар раҳбарлари билан ҳам учрашиши мумкинлиги айтилган.

Милей бир неча бор Украинани Россия босқинига қарши курашда қўллаб-қувватлаган. Зеленский ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Аргентина президентининг ўз лавозимини эгаллаш маросимида иштирок этган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.