Археологлар Тошкент вилоятида эрамизнинг биринчи минг йиллигига мансуб қадимий қабрни топди
Тошкент вилояти Паркент туманидаги Кумушкон маҳалласининг шимолида олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида тасодифан милодий 1-минг йилликка мансуб қадимий қабр қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар беради.
Археологлар дафн этилган қолдиқлар, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ва муҳр бўлган ер ости дафн камерасини (катакомба) топиб олди.
Мутахассисларнинг фикрича, қабр ўша даврдаги кўчманчи чорвадорларга тегишли бўлган.
Ҳозирда Маданий мерос агентлиги ҳомийлигида археологик қазишма ишлари давом эттирилиб, топилган ашёлар кейинги ўрганиш учун Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лабораториясига жўнатилган.
Ушбу кашфиёт минтақада яшаган қадимги аҳоли тарихи ва маданиятини ўрганишда муҳим воқеа бўлишни ваъда қилмоқда.
Шарҳлар