Архив иши соҳасида “Давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов маълум қилди, деб хабар бермоқда Anhor.uzга агентлик матбуот хизмати раҳбари Анваржон Алиев.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “ЎЗБЕКИСТОН-2030” Стратегиясини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида “Ўзархив” агентлиги томонидан 2023-2024 йилларга мўлжалланган жами 36 та амалий чора-тадбирларни ўз ичига олган йўл харитаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Амалий чора-тадбирлардан 13 таси 2023 йилда, 26 таси 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган», – дейилади агентлик хабарида.
Мазкур йўл харитасидаги тадбирлар “ЎЗБЕКИСТОН-2030” Стратегиясининг 23 та мақсадларини қамраб олган бўлиб, ҳар бир белгиланган амалий тадбирлар бўйича аниқ муддатлар, молиялаштириш манбалари ҳамда масъул ижрочилар белгилаб олинган.
“ЎЗБЕКИСТОН-2030” Стратегиясини амалга ошириш бўйича “Ўзархив” агентлигининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган Йўл харитаси бўйича жорий йилда қуйидаги асосий ишлар амалга оширишга эришилди:
биринчи, тадбиркорлик субъектларига хусусий архивларни ташкил этиш учун қулай шароит яратиш мақсадида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, ўрнатилган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Мазкур қонун лойиҳасига асосан нодавлат архивни, шу жумладан нодавлат электрон архивни ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор талаблар енгиллаштирилмоқда.
иккинчи, архив иши соҳасида давлат назоратини амалга ошириш жараёнини рақамлаштириш мақсадида “Давлат назорати” ахборот тизими ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.
Эндиликда архив иши ва иш юритиш бўйича давлат назоратини ўтказиш билан боғлиқ барча жараёнлар мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилиб, назорат режалари, баённомалар ҳамда тақдимномалар марказлашган ҳолда электрон шакллантирилади.
учинчи, вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотларда сақланаётган электрон ҳужжатларни давлат сақловига қабул қилиш мақсадида Arxiv.gov.uz ахборот тизими ишлаб чиқилиб, синов жараёнлари бошланди.
2024 йилдан бошлаб ташкилотлардаги электрон ҳужжатлар мазкур тизим орқали электрон тарзда қабул қилинади. Шу жумладан мазкур тизимдан хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳам фойдаланиш учун имкониятлар яратилади.
тўртинчи, марказий осиё давлатлари архивлари билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, жорий йил 20 сентябрда Тожикистон Республикаси Архив хизмати билан ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, 2024 йилда ушбу давлат архивларида сақланаётган Ўзбекистонга тегишли архив хужжатларининг нусхаларини олиб келиш белгиланган.
Булардан ташқари, жорий йил декабрь ойида Қозоғистон Республикасининг архивлар, ҳужжатлаштириш ва китоб иши қўмитаси билан 2023-2026-йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режаси имзоланиши белгиланган бўлиб, унга асосан икки давлатлар архивларида сақланаётган архив ҳужжатларини тадқиқ қилиш ҳамда ҳамкорликда китоблар нашр қилиш режалаштирилган.
Бешинчи, архив соҳасида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 2 та давлат хизмати рақамлаштирилиб, кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони яна 2 тага ошди.
Эндиликда, фуқаролар Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларнинг электрон нусхасини онлайн олишлари мумкин. Бунинг учун ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш етарли бўлади.
Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2023 йилга белгиланган 13 та тадбирларнинг 11 таси тўлиқ бажарилди, 2 таси декабр ойининг 10-санасида бажарилиши белгиланган.
“ЎЗБЕКИСТОН-2030” Стратегиясини амалга ошириш бўйича “Ўзархив” агентлигининг 2023-2024 йилларга мўлжалланган Йўл ҳаритаси бўйича 2024 йилда амалга оширилиши белгиланган 26 та амалий тадбирлар ҳам аҳолимизга, тадбиркорлик субъектларига архив иши соҳаси бўйича қулайликлар яратишга қаратилган бўлиб, уларнинг ижроси бўйича келгусида доимий маълумотлар бериб борилади.
Шарҳлар