,

Арманистон 1 февралдан Халқаро жиноий судга қўшилди

Международный уголовный суд
Фото: https://www.deutschland.de/

1 февраль куни Арманистон Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қўшилди.

“ХЖСга қўшилиш Арманистонга ўз ҳудудида уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олиш имкониятини беради”, – деди Арманистоннинг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Егише Кирокосян.

Бу, шунингдек, Арманистон Россия президенти Владимир Путин мамлакатга ташриф буюрган тақдирда, Гаага суди буйруғи билан ҳибсга олиниши мумкинлигини англатади. 2023 йил март ойида ХЖС Путинни Россия томонидан босиб олинган Украина областларидан болаларни депортация қилишда гумон қилиниб, ҳибсга олишга ордер берган эди.

Россия ХЖСни тан олмайди ва шу боис Арманистон расмийларининг қарорини салбий баҳолади. «Россия учун бу Москва ва Ереван муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслиги муҳим», – деди Россия президентининг матбуот котиби.

Аввалроқ мамлакат бош вазири Арманистон ким билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириши кераклигини тушуниши лозимлигини айтган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.