Арнольд Шварценеггер божхонада ушланиб қолишига сабабчи бўлган соатни 270 минг еврога сотди
Арнольд Шварценеггер божхонада ушланиб қолишига сабабчи бўлган соатни 270 минг еврога сотди. У соатни 20 мингга баҳолаганди. Тушган маблағ хайрияга сарфланади.
Австриянинг Кицбюэл шаҳридаги Stanglwirt меҳмонхонасида Audemars Pigue соати сотилган хайрия базми бўлиб ўтди. Базмни “Шварценеггер иқлим ташаббуси” ташкилоти уюштирган.
Bild Германия таблоидининг хабар беришича, соат актёр учун махсус ишлаб чиқарилган ва у уни бир нечта фильмда таққан. Дунёда жами 20 та шундай соат чиқарилган.
Аукционда 1,31 миллион евро (1,43 миллион доллар) маблағ йиғилди. Бу маблағ ҳар йили “Австрия Бутунжаҳон саммити”ни ўтказадиган ва экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи “Шварценеггер иқлим ташаббуси”га йўналтирилади.
Шарҳлар