Қароқамиш каналидаги сув оқ рангга бўялди – Экология бошқармасининг изоҳи

каракамыш
Фото: uznews

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қароқамиш каналидаги сувнинг ранги ўзгарганлиги ҳақидаги видео тарқалган эди.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари бошқармаси бу ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Қароқамиш каналига қурилиш материали (суюқ шпаклёвка) ташланган.

Экологлар мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган фуқаронинг шахсини аниқлашган.

Қароқамиш каналига ўзбошимчалик билан қурилиш материалларини ташлагани учун, давлат инспектори томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси бўйича маъмурий баённома тузилган ва 10 БҲМ (3,4 млн сўм) миқдорида жарима солинган.

Ифлосланган каналдан экологик лабораторияда таҳлил қилиш учун намуналар олингани қайд этилган.

«Лаборатория тадқиқотлари якунларига кўра, табиатга етказилган зарар миқдори аниқланади ва ундирилади», – дейилган экологларнинг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.