Қарши шаҳар ҳокимлиги совуқ кунлари ўтказилган гул экиш тадбирига изоҳ берди
Синоптикларнинг яқин кунларда -20 даражагача қаттиқ совуқ тушиши ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, 11 декабрь куни Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида бинафшалар экилган. Қарши ҳокимлиги ушбу вазиятга қуйидагича изоҳ беради:
“Қарши шаҳрига кўрк бериш мақсадида шаҳарнинг марказий кўчаларида барпо этилган гулзорларга бинафшаларнинг мавсумий кўчатлари экилмоқда. Бинафшалар совуққа чидамлилиги туфайли қишда ҳам экиш мумкин. Уларнинг мавсуми куздан баҳоргача бўлгани учун йилнинг энг совуқ ойларида ҳам уларнинг гўзаллигидан баҳраманд бўлиш мумкин”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар