Қарши шаҳрида 3 та енгил автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор

Фото: t.me/kashyhxb

4 июль куни соат 07:53 атрофида Қарши шаҳрининг Бустон маҳалласи ҳудудида 4Р-92 автомобил йўлининг 2-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси.

“Spark” русумли автомашина ҳайдовчиси бурилиш вақтида БЙД Сонг Плус автомобили билан тўқнашиб кетган. Зарба натижасида Spark қарши бўлакка чиқиб кетиб, Nexia-1 русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

“Spark” ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.