Қаршида 20 дан ортиқ дарахт кесилгани аниқланди
Мустақиллик кўчаси бўйлаб, «Асака» банк биноси қаршисидаги дарахтлар кесилган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” телеграм канали хабар беради.
Даставвал вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳуқуқбузарларни қидираётгани ҳақида хабар берган эди.
Бироқ кейинроқ бошқарма вакили бу дарахтларни уларга кесишга рухсат берилганини, чунки улар аллақачон қуриб қолганини маълум қилган. Кейинроқ аниқланишича, дарахтлар ободонлаштириш бошқармасининг ходимлари томонидан кесилган.
Улашиш:
Шарҳлар