Қаршида байроқ устуни қурилиши яна тўхтатилди
ОАВдаги мақолалардан кейин Қаршида байроқ устуни қурилмаслиги ҳақида яна расмий хабар пайдо бўлди, деб ёзади “Новости Кашкадарьи” нашри.
Даставвал Қарши шаҳар ҳокимлиги байроқ устунини қуриш бўйича ишларни давом эттиришга пуллар 3-чорак якунлари бўйича Қарши шаҳрининг маҳаллий бюджети даромад қисмини ружадан ошириб бажариш ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан топилгани ҳақида маълум қилганди.
Сал кейинроқ ҳоким в.б. Муротжон Азимов ушбу масалани шаҳар раҳбари билан муҳокама қилгани маълум бўлдию Музокаралар натижасида Қарши шаҳрида байроқ устунини қуришни бекор қилиш, маблағларни эса ички йўлларни таъмирлашга ва коммунал хўжаликни ривожлантиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қаршида байроқ устунидан биринчи марта воз кечилганида, бўшаган маблағларга оилавий ётоқхона таъмирланган эди.
Шарҳлар