Артур Гулиев Германияда ўтказилган эшкак эшиш ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

Артур Гулиев. Фото: Кадр из видео

Германияда эшкак эшиш ва каноэ бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Артур Гулиев 200 метр масофага ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистондан шоҳсупанинг энг юқори поғонасига 2010 йилги жаҳон чемпионатида каноэчи Вадим Меньков кўтарилган эди.

Финал натижалари:

  1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729;
  2. Хоан Морено (Испания) – 38.769;
  3. Олексии Колиадих (Польша) – 39.046.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.