Архив иши ва иш юритиш ҳолатлари давлат назоратидан ўтқазилди

Фото: норма.ўз

“Ўзархив” агентлиги ва Архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан 102 та вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев.

Давлат назорати тадбирлари натижасида 95 та ташкилотларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар, шундан, 19 таси Агентлик ва 76 таси Архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан юборилган.

«Текширишда аниқланган қонунбузилишлари бўйича 19 нафар масъул ходимларга нисбатан, жумладан Агентлик томонидан 14 та ва Архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан 5 та баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига жўнатилди», – дейилади хабарда.

2024 йил 1-чорагининг ўзида коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат архивларининг 24 нафар ходимлари Юристлар малакасини ошириш марказида умумий ўқитишдан ўтган.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.