Қарзини тўламаган корхонанинг автотранспортлари ауксионда сотилди
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг ва ДСИнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор «Фарғонамахсуссувпудрат» МЧЖдан ундирувчи давлат ва бошка бир неча юридик шахслар фойдасига жами 2,5 млрд сўм қарздорлиги юзасидан қарздорга тегишли 3 турдаги автотранспорт воситаси ва 1 дона кучмас мулки хатланган.
Карздор бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли хатланган мулклар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотилиб, сотишдан тушган 94. 000.000 сўм пул маблағлари ундирувчининг тегишли ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган.
Шунингдек, қарздорнинг қолган мулклари ҳам “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар