Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париж Олимпиадасининг кейинги босқичига ўтди
Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Париждаги Олимпиада ўйинларида илк жангида ғалаба қозониб, ишончли старт олди.
У ўзининг биринчи жангида мисрлик боксчи Умар Элавади билан учрашди ва ўз маҳоратини намойиш этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Мўйдинхўжаевнинг 3 август кунги рақиби франциялик Макан Траоре ва норвегиялик Николай Тертерян жуфтлиги ғолиби бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар