Асака туман Экология бўлимининг бош инспектори 20 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди

Фото: кадр из видео

Андижон вилояти Асака тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими бош инспектори (муқаддам судланган) туман ҳокими қарори билан 2021 йилда ижарага берилган 5 сотих ер майдонини синтепон ишлаб чиқариш мақсадида 30 йилга тадбиркор номига инспекторнинг қариндошига ижарага бериш учун қайта расмийлаштиришни таклиф қилган. У 20 000 АҚШ доллар миқдорида пора олаётган пайтида қўлга тушган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.