Қашқадарё ИИБ байроқ рангларидаги тасмани таққан йигитни ушлаган ходимларга нисбатан текширув ўтказишни бошлади

Кадры из видео / Kun.uz.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангидаги тасмани тақиб юрган йигит билан боғлиқ ҳолат юзасидан ички ишлар ходимларига нисбатан хизмат текширувини ўтказиш бўйича Қамаши тумани прокуратураси томонидан тақдимнома киритилган бўлиб, ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

5 май куни Қамаши туманидаги Чим бозорида профилактика инспекторлари, давлат байроғига ҳурматсизлик эканини билдирган ҳолда «Битирувчи» ёзуви туширилган лентани ечишдан бош тортган йигитни ушлаганди. ИИБ ходимлари йигитнинг телефонини тортиб олган, сўнгра у билан “профилактик суҳбат” ўтказиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган.

Бироқ 7 май куни Бош прокуратура “ноқонуний қарор”  суд мажлисида кўриб чиқилишидан олдин бекор қилинганини маълум қилди. «Юксалиш» умумхалқ ҳаракати ҳам ушбу ҳолат тафсилотларини ошкор қилишни, ИИБ ходимлари ва суднинг ҳаракатларига баҳо беришни талаб қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.