Қашқадарё ва Фарғонада истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида тезкор тадбир давомида фуқаро Ф.К. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин равишда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги фош этилди. Ушбу хонадондан 300 литр ёғ, 354 кг пахта ҳамда 6 дона ускуна аниқланиб, жами 189,3 млн сўмлик моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. Бувайда туманидаги “Хўжаобод” маҳалласида яширин цех ташкил этганлиги маълум бўлди. Цехдан 712 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 874 кг чигит ва ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилган бошқа воситалар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳар иккала ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар