Bo'limsiz

Қашқадарё вилоятида 17 та игнабаргли дарахт шикастлангани аниқланди

Фото: Минэкологии

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд давомида Деҳқонобод «Кон» давлат ўрмон хўжалиги Сувлисой массиви ҳудудидаги 6 туп Зарафшон арчаси асос танасидан,  яна 11 туп дарахтнинг шохлари кесилгани аниқланди.

Ўрмончи Р.Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликлар ва ёш кўчатларни қонунга хилоф равишда кесиш, илдизи билан қўпориш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш) билан баённома тузилди ва 10 БҲМ – 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима тайинланди

Табиатга етказилган 18 миллион 840 минг сўм зарарни ундириш мақсадида мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Деҳқонобод ўрмон хўжалиги давлат корхонасига топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.