Bo'limsiz

Қашқадарё вилоятида 20 та дарахтга шикаст етказилди

Фото: Минэкологии

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарё вилоятида болалар шифохонаси ҳудудидаги манзарали дарахтлар кесилди” деган хабар тарқалди. Вилоят экология бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан вазият ўрганилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, тиббиёт пункти маъмурий биносига туташ ҳудуддаги 20 туп дарахтга шикаст етказилган, шундан 16 туп дарахт тагидан кесилган, 4 туп Виргиния қора арчаси эса ярмидан кесиб ташланган.

Қоидабузарлик натижасида етказилган зарар миқдори 12 миллион 705 минг сўмни ташкил этган.

Ҳуқуқбузарларни аниқлаш ва қонуний чора кўриш мақсадида мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.