Bo'limsiz

Қашқадарё вилоятида Қизил китобга киритилган Амударё гулбалиғи ноқонуний овлангани маълум бўлди

Фото: Минэкологии

Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан Шаҳрисабз туманида навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида «Ҳисор» давлат қўриқхонаси ва Шаҳрисабз ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан оқиб ўтувчи Танхоздарё дарёси ирмоғида фуқаролар томонидан 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.

Ноқонуний ов натижасида табиатга 133 млн 650 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди. 

Ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бориш ва қонунбузарларга нисбатан чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юбориш учун расмийлаштирилмоқда.

Амударё гулбалиғи йўқолиб бораётган кенжа тур ҳисобланиб, Ўзбекистон Қизил китоби ва SITES  конвенцияси (Қизил китобга ва Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция) иловасига киритилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.