Қашқадарё вилоятидаги 500 дан ортиқ маданий мерос объектида қонунбузарликлар аниқланди

Источник: Генпрокуратура

Бош прокуратура томонидан маданий мерос ва туризм соҳасидаги қонунчилик ижроси Қашқадарё вилоятидаги тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Аниқланишича, 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар қурилган ва ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари ўтказилган. Бу ҳақда UzNews нашри ушбу идорага таянган ҳолда ёзади.

Масалан, Яккабоғ туманидаги XII асрга оид Гумбаз масжидининг ички деворлари реставрация қоидаларига зид равишда таъмирланган бўлса, Касби туманидаги XIV асрда бунёд қилинган Катлас масжиди деворларига тақаб девор қурилиб, зарар етказилган.

Шунингдек, маданий мерос объектларининг 382 таси ёки 26 фоизида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган. Яккабоғ туманидаги XII-XIV асрларга оид Ёдгор Валламин мадрасаси ёки Касби туманидаги XIV асрда қурилган Катта Сардоба ёдгорликлари шулар жумласидан.

Қайд этилишича, вилоятдаги 35 та тарихий объект таъмир талаб, авария ҳолатига келиб қолганлиги, 10 та маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги, 5 та маданий мерос объектига ноқонуний равишда реклама баннерлари ўрнатилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 58 та маданий мерос объектида ёнғин хавфсизлиги, 49 тасида санитария қоидалари талаблари бузилгани аниқланди.

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.