Қашқадарёда 1.1 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Н.» МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 1.1 млрд сўм пулларни ўзлаштириш ва растрата йўли билан «ўғирлаган»ликлари аниқланган. Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар