Қашқадарёда 16 ёшли бола жиноятга қўл урди

Foto: Cyber security

Фарғона вилоятида яшовчи Ж.О. ИИОга мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс томонидан 1.200.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўтказиб олинганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи 16 ёшли  С.Б. содир этганлиги аниқланди.

“С.Б., Ж.О. билан телеграмда танишиб, унга “PUBG” онлайн ўйинининг кучайтирилган аккаунтини сотишини айтган ва олдиндан пластик картасига 1.200.000 пулларни ўтказдириб олиб, келишилган аккаунтни бермасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Б.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.