Қашқадарёда қадимий тангаларни ноқонуний олиб чиқишга чек қўйилди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Бухоро амирлиги давридаги қадимий тангаларни олиб чиқишни тўхтатди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
“Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” рейси билан учиб ўтмоқчи бўлган фуқаро X.K.ga тегишли қўл юки ва багажини рентген текширувидан ўтказиш чоғида тарихий аҳамиятга эга бўлган ва божхона декларациясида акс эттирилмаган турли хил металл тангалар топилди.
“Ушбу тангалар бундан 50 йил аввал зарб қилинган бўлиб, 116 дона ташкил қилади”, — дейилади хабарда.
Мусодара қилинган қадимий тангалар Қашқадарё вилояти тарих ва маданият давлат музейига топширилди. Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасида қайд этилишича, улар орасида Бухоро амирлиги даврида зарб қилинган тангалар ҳам бор.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилган.
Шарҳлар