Қашқадарёда «Агробанк» филиалининг ходимлари 4 млрд сўмни талон-тарож қилганликда гумон қилинмоқда

Источник: Anhor.uz

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида «Агробанк» ходимлари 4 миллиард сўмни талон-тарож қилишда гумон қилинмоқда, дея хабар беради вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати.

Тергов давомида банкнинг уч нафар ходими банк маблағларини талон-тарож қилиш ва растрата қилишда гумонланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва 209-моддаси (Лавозим сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумондорлар  ҳибсга олинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.