Қашқадарёда ҳайдовчи қасддан катта инспекторни ўлдирди
8 июьл куни соат 19:00 ларда Кўкдала туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори Э.П томонидан ҳайдовчи С.Б. бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб, текширилганда фуқаро С.Б. қонуний талабларга бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, катта инспектор Э.П.нинг қорин соҳасига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан қочиб қолган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан катта инспектор Э.П. Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вафот этган.
9 июль куни ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуратураси томонидан фуқаро С.Б.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 97-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Кўкдала туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Шарҳлар