Қашқадарёда амалдор 370 млн сўм пора олаётган пайтида ушланди

Источник: кадр из видео

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Яккабоғ тумани ҳокимлиги ходими маҳаллий қурилиш ташкилоти вакилидан 370 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олинди, деб ёзади Kun.uz нашри.

Давлат хавфсизлик хизматининг хабарига кўра, “гумондор тадбиркорга тендерда ғалабани ташкил этишни ваъда қилиб, тумандаги иккита мактабни капитал таъмирлаш бўйича тендер суммасининг 7 фоизи – 5 миллиард 250 миллион сўм «ставка» белгилаган»

“Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу ноқонуний битимга алоқадор бўлган Яккабоғ тумани мактабгача таълим бўлимининг ходими қўлга олинди”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.