Қашқадарёда газ баллони портлаши натижасида 8 киши касалхонага ётқизилган
15 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида автобусда газ баллони портлаб кетган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланганлар сони тўғрисида маълумот эълон қилди – 24 киши касалхонага ётқизилган, улардан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйларига жўнатилган. Яна 4 нафари жарроҳлик бўлимида кузатувда, 4 нафари эса интенсив терапия бўлимига ётқизилиб, операция қилинди.
Ҳалок бўлганлар йўқ, вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси назоратида.
Улашиш:
Шарҳлар