Қашқадарёда хотинини бензинда ишлайдиган арра билан ўлдирган фуқаро 13 йилга қамалди

Источник: freepik.com

Қашқадарё вилоят суди ўз хотинини бензинда ишлайдиган арра билан ўлдирган маҳаллий фуқарони 13 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб ёзади “Медиазона” нашри Nemolchi лойиҳасига таянган ҳолда.

Эр-хотин 2007 йилда турмуш қурган, уларнинг икки ўғил ва бир қизи бор. 2022 йил октябрь ойида бўлган оилавий жанжалдан кейин аёл қизини олиб ота-онасининг уйига жўнаб кетган. Бир неча ой ўтгач, у ўғилларини кўриш учун эриникига келади. Бироқ эр бунга йўл қўймай, уларни ўз отасининг уйига жўнатади. Шундан сўнг уларнинг ўртасида можаро бошланади, бу вақтда эркак бензнда ишлайдиган аррани олиб, хотинининг юзи ва бўйнига бир неча марта уради.

Арра билан зарбадан кейин аёлда қаттиқ қон кета бошлайди. Аёлга тез ёрдам чақиришади, бироқ шифокорлар уни қутқариб қололмайди, аёл шифохонада вафот этади. Гумондор  Қарши вилояти ички ишлар органларига бориб, қотилликни тан олади, қилмишидан пушаймонлигини айтди. Суд уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Кейинроқ судланувчи апелляция судига ариза беради. У марҳуманинг хатти-ҳаракати қотилликка сабаб бўлганини айтиб, унга туҳмат қилишга уринади. Бироқ суд ҳукмни ўз кучида қолдирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.