Қашқадарёда инсоннинг ишлаб турган юрагида ноёб операция ўтказилди

Фото: Қашқадарё ССБ

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида яна 3 нафар беморда ишлаб турган юракда ноёб кардиологик операциялар бажарилди. Бу ҳақда вилоят ССБ матбуот хизмати хабар беряпти.

«Қарши туманилик 52 ёшли аёл М. М. да «Маммар-коронар шунтлаш.  1 шунт», Қамаши туманилик 65 ёшли аёл  Н.М.да  «Аорта-коронар шунтлаш. 2 шунт» операциялари муваффақиятли ўтказилди», – дейилади хабарда.

Қарши туманилик 67 ёшли эркак Р.Ф.да эса жараён анча мураккаброқ кечди.  Унда «Ўнг томон ички уйқу артерияси эндарэктомияси» деб номланган ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу операция бош мияни қон билан таъминловчи уйқу артериялари 70 фоизга ва ундан кўпроқ торайганда ва бош мияда ишемик инсульт ривожланиш хавфи юқори булган вақтда бажарилиши билан аҳамиятлидир.

«Операциялар марказ ва филиал кардиожарроҳлари томонидан амалга оширилди. Айни пайтда беморларнинг аҳволи яхши», – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.