Қашқадарёда ўқитувчи аёл жанжал пайтида ҳушидан кетди
Қашқадарё вилоятида ўқитувчи аёл директор ўринбосари билан жанжал оқибатида ҳушидан кетди, дея хабар беради ММТБ матбуот хизмати.
2023 йил 14 ноябрь куни Кўкдала туманида жойлашган болалар мактаби қошидаги 89-сонли мактаб-интернат директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бироқ 2024 йил 31 январда туманлараро суд қарори билан у ўз лавозимига тикланган. Мактаб директорининг буйруғи ҳали чиқмаганига қарамай, у аллақачон фаол ишлай бошлаган.
Шу асосда у ва инглиз тили ўқитувчиси ўртасида низо келиб чиққан, жанжал давомида ўқитувчи ҳушидан кетган. У мактаб ходимларидан бирининг шахсий машинасида шифохонага олиб кетилган.
Туман ИИБ томонидан вазият назоратга олингани ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар беради.
Шарҳлар