Қашқадарёда қизини муттасил калтаклаб келган ота 3 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида жорий йилнинг апрель ойида 14 ёшли қизини калтаклаган отага оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таянган ҳолда «Газета.uz» нашри ёзади.
Аниқланишича, Р. Т. охирги бир йил давомида муттасил равишда ўзининг 2009 йилда туғилган вояга етмаган қизини ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уриб-дўппослаб, қийнаб келган. Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган мазкур ҳолатда қизни калтаклашда унинг 1982 йилда туғилган ўгай онаси ҳам иштирок этган.
Суд ҳукмига мувофиқ Р. Т. Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шарҳлар