Bo'limsiz

Қашқадарёда яна ноқонуний равишда каврак ўсимлиги кавлаб олинди, етказилган зарар 1,2 млрд сўмга баҳоланмоқда

Фото: Минэкологии

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида вилоят экология бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган тезкор рейд давомида тадбиркорлик субъектларидан бири Торкопчиғой ўрмон массиви ҳудудидан 2532 бош тожик каврагининг илдиз тизимини қазиб, кесиб ташлагани аниқланди.

Ўсимлик дунёсига етказилган зарар 1 миллиард 253 минг сўмни ташкил этди, дея қайд этади Экология вазирлиги.

Ҳозирда қимматбаҳо ўсимликларга зарар етказиш ҳолати бўйича прокуратурага юбориш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Бу ўсимликларга зарар етказиш бўйича шу ҳафтадаги биринчи ҳодиса эмас, 17 июль куни худди шу ҳудудда 753 дона каврак намунаси қазиб олингани ва ўсимликлар дунёсига 372 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.

Маълумот учун: тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, камайиб бораётган ўсимлик мақомига эга.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.